Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Уимблдон турнирини ғалаба билан бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 38-ракеткаси Александр Бублик Уимблдон турнирини ғалаба билан бошлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Катта дубулға» - Буюк Британия очиқ чемпионатининг биринчи раундидаги дунёнинг 59-ракеткаси, венгриялик Мартон Фукович билан билан куч синашди.

А.Бублик 6:1, 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Тахминан бир ярим соат давом этган баҳсда қозоғистонлик спортчи 16 та эйс қайд этди ва 10 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланди.

А.Бублик иккинчи босқичда дунёнинг 64-ракеткаси сербиялик Душан Лайович билан куч синашади.

Бугун Михаил Кукушкин ҳам кортга чиқади. Унинг рақиби америкалик Женсон Бруксби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ёш теннисчилар ўсмирлар ўртасидаги Уимблдон турнирида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар