Қозоғистоннинг Биринчи Президенти «Астана» ХММ бошқарув бўйича кенгаш раиси ўринбосари билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нурсултон Назарбоев «Aстана» халқаро молия маркази бошқарув бўйича кенгаш раиси ўринбосари Сума Чакрабарти билан учрашди, деб хабар беради elbasy.kz.

Учрашувда пандемия ҳолатида жаҳон иқтисодиётини янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Елбасынинг айтишича, дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви янги инқирозга олиб келиши мумкин.

- Бугун пандемия туфайли қийин давр . Aгар бу давом этса, янги инқирозлар пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Қарз инқирози аллақачон мавжуд, инфляция кучайиши кутилмоқда ва энергия ресурслари арзонлашади, - деди Нурсултон Назарбоев.

Суҳбат чоғида томонлар минтақадаги иқтисодий вазиятнинг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, қийинчиликларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилишди.



Сўнгги хабарлар