Қозоғистоннинг бешта вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қизилўрда, Қостанай, Туркистон, Шимолий Қозоғистон ва Жамбил вилоятларида эртага кучли шамол эсиб, жала ёғади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

26 август куни:

Қизилўрда вилоятининг айрим ҳудудларида эрталаб ва тушдан кейин момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимолдан, шимоли-шарқдан эсади, кундузи айрим жойларда тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Кун давомида минтақада ёнғин хавфи мавжуд.

Қостанай вилоятининг айрим ҳудудларида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Туркистон вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир, момақалдироқ, бўрон ва дўл кутилади. Шамол ғарбдан эсади, баъзи жойларда тезлиги 15-20 м/с етади. Баъзи жойларда ёнғин хавфи мавжуд.

Эртага Чимкентда момақалдироқ ва бўрон бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Туркистонда момақалдироқ ва довул бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи қисмида момақалдироқ, туман тушади. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан кечаси 15-20 м/с, кундузи 15-20 м/с тезликда эсади, баъзан 25 м/с гача кучаяди.

Эртага Петропавлда момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол жануби-ғарбдан, ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Жамбил вилоятининг айрим ҳудудларида эрталаб ва кундузи кучли ёмғир ёғиши мумкин. 26-27 август кунлари баъзи жойларда момақалдироқ бўлади, дўл ва туман тушади. Шамол шимоли-ғарбдан, шимоли-шарқдан 15-20 м / с тезликда эсади.

Эртага Таразда кучли ёмғир ёғади. 26-27 август кунлари момақалдироқ бўлади, дўл ёғади, шимоли-ғарбий шамол шимоли-шарқдан эсади, ёмғирдан олдин шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етади.
Сўнгги хабарлар