+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Қозоғистоннинг барча вилоят марказларидан Туркистонга тўғридан-тўғри рейслар очилади

2 Июнь 16:19
Баҳам кўринг:
Қозоғистоннинг барча вилоят марказларидан Туркистонга тўғридан-тўғри рейслар очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг барча вилоят марказларидан Туркистонга тўғридан-тўғри рейс очилади. Бу ҳақда ҳисобот йиғилиши чоғида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳаво транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш давом этмоқда. Ўтган йили турк дунёсининг маънавий маркази бўлган – Туркистонда янги аэропорт очилди. Туризмни ривожлантириш учун аэропортда «очиқ осмон» режими жорий этилди. Бугунги кунда аэропорт ҳар куни Нур-Султан ва Алмати шаҳарларидан, шунингдек Истанбул ва Бишкекдан халқаро рейсларни қабул қилмоқда», - деди Бейбит Атамқулов.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Туркистон йўналиши аҳоли орасида катта талабга эга.

«Бу йил биз барча вилоят марказларидан Туркистонга ҳаво йўлларини очишни режалаштирмоқдамиз. Биз фуқароларимиз учун чипта нархини арзонроқ қилиш учун субсидиялар масаласини ҳал қилдик», - деди вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив