Қозоғистоннинг барча ҳудудларида экотизимлар яратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг барча ҳудудларида агросаноат комплекси соҳасидаги экотизимлар яратилади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров ҳисобот йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида келгуси 5 йил давомида бутун республика бўйича умумий қиймати 4,5 триллион тенге миқдорида 845 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Бугунги кунда ушбу инвестиция лойиҳалари вилоят ҳокимлари ва инвесторлар томонидан ишлаб чиқилган», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, тегишли йўл хариталари тузилган. Ушбу ҳужжат доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги лойиҳаларни амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилади. Шунингдек, у Президентнинг топшириғига биноан йирик инвестиция лойиҳалари атрофида 7 та экотизим, шу жумладан гўшт, мева, сабзавот, дон ва мойли ўсимликлар, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш яратилишини таъкидлади.

«Бу камида қўшимча қиймати юқори бўлган Қозоғистоннинг якуний маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қодир бўлган 350 минг фермер хўжаликлари ва уй хўжаликларини бирлаштиришга имкон беради. Ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида экотизимлар яратилади», - деди Сапархон Омаров.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар