Қозоғистоннинг барча ҳудудларида аёлларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг барча ҳудудларида Аёлларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Серик Шапкенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, 2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури доирасида ёшларни меҳнатга жалб қилиш ва рағбатлантириш мақсадида қонунчиликка «ёш ишчи» тушунчаси киритилади. Улар учун синов муддати бундан мустасно. Бундан ташқари, бошқа ҳудудлардан келган ёшлар учун уй-жой нафақасини жорий этиш чоралари кўрилади.

«Кўп болали оилалар ва ногирон болаларни тарбиялаётган оилалар учун ҳозирда фаолият кўрсатаётган намунадан барча ҳудудларда Аёлларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш режалаштирилган. Бу марказлар ҳар йили 20 мингга яқин хотин-қизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда», – деди Серик Шапкенов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар