Қозоғистоннинг баъзи вилоятларида чеклов чоралари кучайтирилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов бошчилигидаги коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор вилоятлар ҳокимиятларига санитария-эпидемиология талабларини кучайтириш топширилди, деп хабар беради Kazinform ҚР ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Манғистау вилоятлари ҳокимиятларига санитария-эпидемиология талабларининг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш ва шу қаторда чеклов чораларини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқишни топширди.

«Вилоят ҳокимиятлари санитария-эпидемиология талабларининг бажарилишини қатъий назорат қилишлари керак. Талабларга жавоб бермайдиган хўжалик юритувчи субъектлар аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши керак. Ушбу чоралар фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун жуда муҳимдир», - деди Е.Тоғжанов.

Йиғилиш якунида ҚР Бош вазир ўринбосари Е.Тоғжанов бир нечта аниқ кўрсатмалар берди.
Сўнгги хабарлар