Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида шамол эсиб, туман ва ёмғир бўлади

None
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 8 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Қозоғистон ҳудудларида Каспий денгизи минтақасидан келадиган циклон таъсири сақланиб қолади. Республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик, шимол ва шарқда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор), жануб ва жануби-шарқда кундузи кучли ёмғир ёғади. Антициклон тизмалари таъсирида фақат мамлакат ғарбида ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда.

Мамлакат бўйлаб шамол кучайиши, шимолий, шарқий ва марказий ҳудудларида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг жанубида кечаси кучли қор ёғади, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолида, шарқида, Абай вилояти шимолида, кечаси Павлодар вилоятининг ғарб ва шимолида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Алмати вилоятининг жануби, тоғли ҳудудлари, Туркистон вилоятининг шимоли, жануби, тоғли ва адирли ҳудудлари, Жамбил вилоятининг шимоли, ғарбий, жануби, тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

Павлодар вилоятининг жануби ва ғарбида, Абай вилояти марказида, кечаси Ақмола, Қарағанди, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг шимолий ва шарқида, Туркистон вилоятининг тоғ довонларида шамол тезлиги 30 м/с га етади.


Сўнгги хабарлар