Қозоғистоннинг 9 та вилоятида 39 та янги сув омборлари қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 9 вилоятида 39 та янги сув омборлари қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2017-2021 йилларда агросаноат мажмуасини ривожлантириш давлат дастурида 41 та фавқулодда сув омборларини қайта тиклаш кўзда тутилган. Шундан 10 та объект 2017-2019 йилларда фойдаланишга топширилди. Иккитаси бу йил якунланади. 2021 йилда яна 8 та объектни якунлаш режалаштирилган ва қолган йигирма 21 та объект 2025 йилга қадар амалга оширилади. Бундан ташқари, 9 та минтақада умумий қуввати йилига 3,6 миллиард кубометр бўлган 39 та янги сув омборларини қуриш режалаштирилган. Уларни амалга ошириш учун 115 миллиард тенге керак», - деди вазир.

Унга кўра, сув омборлари қурилиши 70 та аҳоли пунктининг тошқин хавфини камайтиради, 394 минг гектар янги суғориладиган ерларни муомалага киритади ва қишлоқ хўжалигида 129 мингдан ортиқ иш ўринларини яратади. Шунингдек, трансчегаравий дарёларнинг сув ҳажмига қарамлик йўқ қилинади.

«Хусусан, бу Қирғизистонга 30 фоизгача, Ўзбекистонга 25 фоизгача ва Россияга 15 фоизгача бўлган қарамликни йўқ қилади», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар