Қозоғистоннинг 8 та вилоят аҳолисини газ билан таъминлаш бўйича 58 та лойиҳа амалга оширилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 8 вилоятида газ таъминоти бўйича 58 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Нурлан Ноғаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги 5 йил ичида 1 334 км магистрал газ қувурлари ва 20000 кмдан ортиқ газ тақсимлаш тармоқлари қурилди. Магистрал газ қувурлари қурилишининг ўсиши 7 фоизни, газ тақсимлаш тармоқлари қурилишининг ўсиши 49 фоизни ташкил этди. 2015 йилдан 2020 йилгача республика бюджети томонидан газлаштириш учун хокимиятларга йўналтирилган трансфертлар учун 125 миллиард тенге, шу жумладан сўнгги икки йил ичида 76 миллиард тенге ажратилган», - деди вазир.

Шунингдек, у айрим газлаштириш лойиҳалари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг «Иш билан таъминлашнинг йўл харитаси» бюджет дастури ҳисобидан амалга оширилаётганини таъкидлади.

«2020-2021 йилларда 8 та вилоятда қиймати 22,5 миллиард тенгелик 58 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Жорий йилда 51 та лойиҳани ва 2021 йилда 7 та лойиҳани якунлаш режалаштирилган», - деди Нурлан Ноғаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар