Қозоғистоннинг 7 та ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

None
ASTANA. Кazinform – «Қазгидромет» РДК 3 декабр куни бир қатор ҳудудларда об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Кечаси ва эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилояти шимолида туман тушади.

Ақмўла вилоятининг жануби ва шарқида бўрон бўлади. Шимоли-шарқдан шамол эсади, вилоятнинг жанубий ярмида 15-20 м/с тезликда эсади.

Алмати вилоятининг жанубий ва тоғли ҳудудларида туман тушади. Алматида кечаси ва эрталаб туман тушади.

Ақтўбе вилояти маркази ва шарқида шимоли-шарқдан шамол эсади, 15 м/с гача кучаяди.

Туркистон вилоятининг жанубий, ғарбий, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан шамол эсади, кундузи тоғли ҳудудларда 15-20 м/сгача етади.

Чимкент шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Сўнгги хабарлар