Қозоғистоннинг 6 та вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –17 ноябрь куни Қазгидромет Қозоғистоннинг 6 та вилоятида об-ҳаво тўғрисида огоҳлантириш эълон қилди, деб беради Kazinform.

Хусусан, Туркистон вилоятининг айрим жойларида туман тушиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида шамол шимоли-шарқдан эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Манғистау вилоятида шарқдан шамол эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.

17-19 ноябрь кунлари Жамбил вилоятининг баъзи жойларида туман тушиши ва муз қотиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади. 17 ноябрь куни тушдан кейин, 18-19 ноябрь кунлари шамолнинг кучайиши 25 м/сгача етади.

Алмати вилоятининг баъзи жойларида туман тушиши ва муз қотиши кутилмоқда. Шамол ғарбдан шимоли-шарқдан эсади, кечаси 15-20 м/сгача кучаяди.

Ақмола вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши ва қор бўрони бўлиши кутилмоқда.

Қостанай вилоятининг баъзи жойларида туман тушиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар