Қозоғистоннинг 6 та корхонаси Хитойга сут экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати, Ақмола ва Қостанай вилоятларидаги сут корхоналари маҳсулотларини Хитойга экспорт қилишлари мумкин, деб хабар беради ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасидаги фаол ҳамкорлик натижасида яна учта қозоғистонлик сут корхоналари Хитойга экспорт қиладиган корхоналар рўйхатига киритилди. Булар: «Гормолзавод» МЧЖ (Кўкшетау, Ақмола вилояти), «Дәулет-Бекет» (Талдиқорған, Алмати вилояти) ва «Лидер-2010» (Рудний, Қостанай вилояти).

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сентабрь ойида Пекинга ташрифи давомида сут ва сут маҳсулотларини экспорт қилишда ветеринарлик-санитарлик талаблар тўғрисида протоколни имзолади. Ўша пайтда учта компания - Алматидаги Фудмастер, Қарағандидаги Евразия Инвест LTD ва Туркистондаги Golden Camel Group LTD қўшни давлатга ўз маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини олганди.

Ҳозирги вақтда сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган 6 компания ўз маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш имкониятига эга.
Сўнгги хабарлар