Қозоғистоннинг 6 та қадимий шаҳри Жаҳон мероси рўйхатига киритилади
22 Декабрь 15:55

Қозоғистоннинг 6 та қадимий шаҳри Жаҳон мероси рўйхатига киритилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон тарих ва маданият ёдгорликларини Жаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқулова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Қозоғистоннинг ноёб тарихий ва маданий ёдгорликларини Жаҳон меъроси рўйхатига киритиш учун «Буюк ипак йўли – Фарғона-Сирдарё йўлаги» трансмиллий номинациясини илгари суриш бўйича номзодлик ҳужжатини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазир брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, агар ушбу ҳужжат қабул қилинса, Қозоғистондаги 6 та йирик объект ушбу рўйхатга киритилади.

«Қозоғистонда Сауран, Жетиасар, Жанкент, Сиғанақ, Ўтрор, Култўбе-Ясси каби объектлар бор. «Дунёдаги замонавий Қозоғистон маданияти» махсус лойиҳаси доирасида 20 та тадбир ўтказилди, – деди Ақтоти Раимқулова.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив