Қозоғистоннинг 50 компанияси Alibaba платформасида савдо қилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси Бошқаруви раисининг ўринбосари Нариман Абилшаиқов Қозоғистонда электрон тижоратни ривожлантириш тўғрисида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2019 йилда «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси Савдо ва интеграция вазирлиги билан биргаликда «Интернет экспортчилари мактаби» лойиҳасини амалга оширди. Натижада, 2020 йилда Қозоғистондан 50 та компания «Алтын тасымалдаушы» мақомига эга бўлган Alibaba платформасига киритилди, - деди Нариман Абилшаиқов Савдо ва интеграция вазирлигининг йиғилишида.

Шунингдек, «Бизнесни бошлаш» лойиҳа доирасида тадбиркорларни маркетплейстдаги савдо қилишга ўргатдиган fintech.atameken.com платформаси доирасида яратилганлигини айтди.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар