Қозоғистоннинг 5 та вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 5 та вилоятида об-ҳаво тўғрисида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга асосланиб.

18 ноябр куни Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларда қор бўрони ва туман тушиши кутилади. Ғарбдан, шимоли-ғарбдан шамол эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.

Эртага Петропавловскда қор бўрони бўлади. Ғарбдан, шимоли-ғарбдан шамол эсади, кундузи шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

18-19 ноябрь кунлари Қарағанди вилоятининг баъзи жойларида туман тушиши мумкин.

18 ноябрь куни Туркистон вилоятининг баъзи жойларида туман тушиши кутилмоқда, шимоли-шарқдан шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача етади.

18 ноябрь куни Ақмола вилоятида туман тушиши ва қор бўрони кутилади. Ғарбдан, жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди.

18 ноябрь куни Қостанай вилоятининг баъзи жойларида туман тушиши мумкин.

Сўнгги хабарлар