Қозоғистоннинг 5 та корхонаси Саудия Арабистонига гўшт экспорт қилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистоннинг гўштни қайта ишлаш корхоналари Саудия Арабистонига гўшт экспорт қилади, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Саудия Арабистони озиқ-овқат ва фармацевтика бошқармаси ўртасидаги фаол икки томонлама ҳамкорлик натижасида Қозоғистоннинг 5 та гўштни қайта ишлаш корхонаси Саудия Арабистонига қўй ва мол гўшти экспорт қилиш ҳуқуқига эга корхоналар рўйхатига киритилди.

Улар: «Алтин Қазық» МЧЖ (Ақмола вилояти), «Ақтўбе гўшт кластери» МЧЖ (Ақтўбе вилояти), «Еmpire Food» МЧЖ (Алмати вилояти), «Meat Processing Service LLP» МЧЖ (Алмати вилояти), «Кублей» МЧЖ (Ғарбий Қозоғистон вилояти).

Бунгача Саудия Арабистони ветеринария хизмати мутахассислари 2021 йилнинг 6-14 сентабр кунлари Қозоғистоннинг 5 та гўштни қайта ишлаш корхонасида текширув ўтказди.

«Шундай қилиб, маҳаллий тадбиркорлар Қозоғистон чорвачилик маҳсулотларини бошқа мамлакатлар ҳудудида сотиш учун янги бозорни ривожлантиришни давом эттирмоқда», - дея хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Сўнгги хабарлар