Қозоғистоннинг 3 та авиакомпанияси 2022 йилда субсидияланган парвозларни амалга оширади
21 Декабрь 13:32

Қозоғистоннинг 3 та авиакомпанияси 2022 йилда субсидияланган парвозларни амалга оширади

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йилда республика бюджети ҳисобидан субсидияланадиган 23 та ҳаво йўналиши бўйича танлов ўтказилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Танлов Туркистонга 10 та, Кокшетау ва Петропавлга 3 та, Балхаш, Уржар ва Ушаралга 2 та йўналиш бўйича ўтказилди.

Авиакомпания субсидиялари ҳудудларни ривожлантириш учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, бунинг мақсади нотижорат йўналишларга мунтазам рейсларни амалга оширишдир.

2022 йилда «SCАТ», «Qazaq Air» ва «Южное Небо» авиакомпаниялари ушбу йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширувчи сифатида белгиланган. Авиачипталар нархи 9 - 25 минг тенге оралиғида.


Янгиликлар

Архив