Қозоғистоннинг 3 шаҳрида 5G қачон ишга туширилиши маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдад Мусин мамлакатнинг учта йирик шаҳрида 5G тармоғи қачон ишга туширилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида 5G мобил алоқа стандартини амалга ошириш учун 11 та синов ўтказилди. Керакли частота диапазонларини чиқардик. Операторларга тарқатиш механизми бундан кейин кўриб чиқилади. Шундай қилиб, 5G тармоқлари 2022 йилда Нур-Султан, Алмати ва Чимкентда ишга туширилади. Вилоят марказларида эса 2025 йилгача ишга тушириш режалаштирилган», - деди Багдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги ҳукумат йиғилишида Бош вазир Асқар Мамин йил охирига қадар қишлоқ аҳолисининг 99%и кенг полосали Интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини айтди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар