Қозоғистоннинг 17 та ҳудудида қурилиш ишлари ҳажми ортиб бормоқда

None
ASTANА. Кazinform- Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсишининг ижобий динамикаси мамлакатнинг 17 та ҳудудида кузатилмоқда, дея хабар беради Кazinform Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

2022 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, республикада қурилиш ишлари ҳажми 4,9 триллион тенгега бажарилди. Умуман олганда, мамлакат бўйича 47 мингдан ортиқ корхона қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиб, шундан 46 мингга яқини фаолият юритмоқда.

Президент топшириғига кўра ихчам ривожланишни жорий этиш, жозибадор жамоат жойлари ва инфратузилмасини шакллантиришда содда ва кўргазмали қўлланма бўладиган «Шаҳарларни комплекс ривожлантириш стандартлари» услубий ҳужжати қабул қилинди.

Стандартларни амалга ошириш учун ҳокимликлар кичик архитектура шакллари ва кўкаламзорлаштиришдан фойдаланган ҳолда шаҳарларнинг замонавий қиёфасини яратиш учун лойиҳа кодларини ишлаб чиқади. Шаҳарсозликнинг тизимли ечимига келсак, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ягона ахборот маконида янгича ёндашувлар ва мониторинг механизмлари жорий этилмоқда.

Шаҳар кадастр тизимининг фаолияти қурилишни самарали режалаштириш ва шаҳарсозлик фаолиятининг шаффофлигини таъминлашнинг асосий воситаларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Ҳудудларни ривожлантиришни комплекс рақамли бошқариш учун қонунчилик даражасида ягона шаҳарсозлик экспертизасини жорий этиш, шаҳарсозлик лойиҳаларини ҳисобга олиш, муҳандислик-геодезия тадқиқотлари, муҳандислик тармоқлари ва уларнинг қувватлари бўйича табиий монополиялар субъектларидан малумотларни шаҳар кадастр тизимига киришиш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилишнинг смета қийматини ошириб кўрсатишга йўл қўймаслик учун лойиҳа-смета ҳужжатларида прейскурантлардан фойдаланиш чиқариб ташланди. Шундай қилиб, иш турлари ва иншоотлари бўйича умумлаштирилган меъёрлардан фойдаланган ҳолда харажат сметасининг замонавий усули жорий этилди. Ягона смета баҳолари тўпламлари ишлаб чиқилди, бу смета ҳужжатларини тузишнинг мураккаблигини камайтиради ва сметаларни экспертизадан ўтказиш жараёнини соддалаштиради.

Фуқароларнинг уй-жой масаласини ҳал этиш мақсадида ўтган йилнинг 11 ойи якунлари бўйича 13 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 13,8 минг хонадон ижара ва кредит уй-жойлари қурилмоқда.

Қурилишнинг уй-жой циклини автоматлаштириш доирасида Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва ривожланиш вазирлигининг қурилиш жараёнининг барча иштирокчилари учун e-Qurylys тизими ишлаб чиқилган. Энди e-Qurylys бутун мамлакат бўйлаб техник назорат ҳисоботларини электрон шаклда тўплайди. Шундай қилиб, 2022 йилдан бошлаб е-Qurylys тизимида «Қозоғистон уй-жой компанияси» АЖ облигациялари эмиссияси ҳисобидан молиялаштирилган 109 та йўл ва 80 та уй-жой қурилиши лойиҳаси пилот режимда амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар