Қозоғистоннинг 16 та ҳудудида болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман тайинланди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистоннинг 16 та ҳудудида болалар ҳуқуқлари бўйича вакиллар тайинланди. Улар орасида ноҳукумат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари раҳбарлари, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тажрибага эга фуқаролар ҳам бор, деб хабар беради Kazinform.

Энди болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда, ота-оналар, болалар ва бошқа ҳар қандай фуқаро ўз ҳудудидаги вакилдан ёрдам сўраши мумкин.

Номзодлар вилоят ва республика шаҳар ҳокимларининг қарори билан тайинланади.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризаларни, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги тўғрисидаги шикоятларни кўриб чиқади.

Шунингдек, улар болаларни ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этишга қаратилган қонун лойиҳаларини илгари суришда иштирок этадилар.

Бундан ташқари, болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар болалар учун ташкилотларга тўсиқсиз киришлари мумкин. Улар жамоатчилик асосида ишлайди.

Нур-Султан ва Чимкент шаҳарларида, шунингдек, Манғистау, Туркистон, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Қостанай, Ғарбий Қозоғистон, Жетису, Жамбил, Павлодар, Қарағанди, Шимолий Қозоғистон, Ақмола, Абай, ва Алмати вилоятларида вакиллар тайинланди. Қолган 4 та ҳудудда эса номзодлар рўйхати кўриб чиқилмоқда. Қўмита вакиллари сифатида биз болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллар билан фаол ишлаймиз», — деди Таълим-маориф вазирлигининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Элина Паули.

Сўнгги хабарлар