Қозоғистоннинг 15 ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

None
ASTANА. Кazinform – 6 январ куни синоптиклар Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво ҳақида огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Кazinform «Казгидромет» РДКга таяниб.

Абай вилоятида ёғингарчилик, вилоят шимоли ва марказида кучли қор ёғади. Яхвонлик ҳосил бўлади. Жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Семей шаҳрида қор ёғади, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Жануби-ғарбдан шамол 15-20 м/с тезликда эсади.

Ақмола вилоятининг аксарият ҳудудларида туман тушади, қор ёғади.

Ақтўбе вилоятининг жануби ва шарқида туман тушади. Кундузи вилоятнинг ғарби ва шимолида ёмғир ёғиб, қор ёғиши мумкин. Ғарб ва жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг ғарби ва шимолида 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Ақтўбеда кундузи яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Ғарбдан жануби-ғарбдан 16 м/с тезликда шамол эсади.

Астанада туман тушиши ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Атирау вилоятида жануби-ғарбдан шамол эсади, вилоят шимоли-ғарбида 15-20 м/с тезликда эсади.

Шарқий Қозоғистон вилоятида ёғингарчилик бўлади, вилоят шимоли ва шарқида кучли ёғади. Яхвонлик кутилмоқда. Жанубдан, жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Ўскеменда қор ёғиши, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда. Жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Жамбил вилоятининг шимол, жануб ва тоғли ҳудудларида эрталаб ҳамда кундузи қор ёғади. Вилоятнинг шимол, жануб ва тоғли ҳудудларида туман тушади. Шамол жануби-ғарбдан шамол эсади, жануби-ғарб, шимоли-шарқда 15-20 м/сгача етади. Тараз шаҳрида баъзан туман тушади. Жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади, айрим жойларда 23-28 м/сгача етади.

Кундузи Жетису вилоятининг шимоли, маркази ва тоғли ҳудудларида қор ёғади. Вилоятнинг шимоли-шарқида ва жануби-ғарбида 17-22 м/с тезликда шамол эсади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида қор ёғади. Вилоятнинг шимолий ва ғарбий қисмида туман тушади. Жануби-ғарб ва жанубдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг жануби ва шарқида 15-20 м/с гача кучаяди. Орал шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида қор ёғади ва яхвонлик ҳосил бўлади. Жануби-ғарб ва ғарбдан шамол эсади, шимол ва шарқда 15-20 м/с тезликда эсади. Қарағанди шаҳрида қор ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Кечаси Қизилўрда вилояти шимолида туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Кечаси Манғистау вилоятининг шарқида туман тушади. Шимоли-ғарбдан эсаётган шамол жануби-шарқга ўтиб, кундузи вилоятнинг ғарби ва жанубида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ақтау шаҳрида шимоли-ғарбдан эсаётган шамол жануби-шарққа ўтиб, кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.

Павлодар вилоятида бўрон бўлди. Вилоят жанубида қор ёғади, шимолий ҳудудларда туман тушади. Жануби-ғарбдан шамол эсади, вилоят жанубида 15-20 тезликда эсади, 23 м/сгача кучаяди. Павлодар шаҳрида кечаси ва эрталаб қор, ёмғир ёғади.

Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида қор ёғади. Вилоятнинг жануби-ғарбий қисмида бўрон бўлади. Ҳудуднинг шарқида туман тушади.

Эрталаб ва кундузи Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Эрталаб ва кундузи вилоятнинг ғарб, жануб, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушиши мумкин. Жануби-ғарбдан эсаётган шамол тоғли ҳудудларда 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар