Қозоғистоннинг 15 та ҳудудида қурилиш ишлари ҳажми ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатнинг 15 та ҳудудида қурилиш ишлари ҳажми ошди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, ўтган 5 ойда қурилиш соҳасининг ўсиш суръатлари тезлашди, қурилиш ишлари ҳажми 8,9 фоизга ошди. 15 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Ақмола ва Атирау вилоятларида, шунингдек, Алмати ва Нур-Султон шаҳарларида кузатилмоқда.

Жорий йилнинг январ-май ойлари якунларига кўра, уй-жойларни фойдаланишга топшириш 3,4 фоизга ошиб, 4,7 миллион квадрат метрни ташкил этди. Ижобий динамика 13 та вилоятда қайд этилган бўлиб, улар орасида энг юқори кўрсаткич Чимкент, шунингдек, Туркистон, Алмати ва Қизилўрда вилоятларида кузатилмоқда», - деди у.

Вазирнинг айтишича, ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 1,3 фоизга ошган.

«Соҳада ишлаб чиқариш ҳажмининг ижобий ўсиши 11 та ҳудудда қайд этилди. Энг юқори ўсиш Манғистау, Шимолий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида кузатилди», - деди Алибек Қуантиров.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат 2022 йил январ-май ойларидаги Қозоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва республика бюджети ижросини кўриб чиқмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар