Қозоғистоннинг 13 та ҳудудда об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 25 ноябр куни «Қазгидромет» РДК Қозоғистоннинг 13 та ҳудудида бўрон бўлишидан огоҳлантирди, деб хабар беради Kazinform.

Нур-Султан ва Чимкент шаҳарларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, айрим жойларда 23 метргача етади.

Ақмола вилоятининг жануби-шарқида қор бўрони ва муз қотиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбий, шимоли-ғарбдан эсади, куннинг иккинчи ярмида вилоят шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

Ақтўбе вилоятининг жанубида муз қотиши бўлади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолий қисмида кундузи кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Вилоятнинг шимолий қисмида қор бўрони кутилмоқда. Йўлларда муз қотиши кутилмоқда. Шамол жанубдан, жануби-ғарбдан секундига 15-20 м/с тезликда эсади, вилоятнинг шимолий ва ғарбидан 25 м/с тезликда эсади.

25-26 ноябр кунлари Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида, тоғли ва тоғолди туманларида кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда (ёмғир охирида қор ёғади). 26-27 ноябр кунлари вилоят шимолида, тоғли ва тоғ олди ҳудудларида туман тушиши, муз қотиши мумкин. Жануби-ғарбий, шимоли-шарқида ва тоғли ҳудудларда шамол 15-20 м/с тезликда эсади, 25 ноябр куни кундузи ва 26-27 ноябрда кечаси шамол 23-28 м/с эсади.

Қарағанди вилоятининг ғарбий, шимоли ва шарқида қор бўрони, жанубий ҳудудларда муз қотиши ва туман тушиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбий йўналишда эсади, шарқ ва вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади. Қостанай вилоятининг жануби ва шарқида туман тушиши, муз қотиши кутилмоқда.

Қизилўрда вилояти шимолида муз қотиш кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан жануби-ғарбга қараб эсади, шимолий ва вилоят марказида шамол 15-20 м/с тезликда эсади.

Манғистау вилоятининг шимоли ва шимоли-шарқида муз қотиши ва туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбий, шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Павлодар вилоятининг шимоли ва шарқида муз қотиши ва бўрон бўлиши кутилмоқда. Жануби-шимоли-ғарбий шамол эсади, вилоятнинг жануби ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади.

Туркистон вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида чанг довул бўлиши кутилмоқда. Жануби-ғарбий шамолнинг тезлиги тоғли ҳудудларда кечаси секундига 15-20 метргача, кундузи 15-20 метргача, тоғли ҳудудларда секундига 23-28 метргача кучайиши мумкин.

Сўнгги хабарлар