Қозоғистоннинг 12та вилоятида коронавирус юқтириш даражаси яна ўсиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 12та вилоятида коронавирус юқтириш даражаси ўсиб бормоқда. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистондаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилар еканмиз, сўнгги ҳафтада юқтириш даражаси ўтган ҳафтага нисбатан 1,2 баравар ошганлигини таъкидлаймиз. Юқтириш даражаси мамлакатнинг 12 ҳудудда кузатилмоқда», - деди Айхан Есмағамбетова матбуот анжуманида.

Қўмита раҳбари, шунингдек, ўқувчиларда коронавирус юқтиришни доимий равишда назорат қилинишини таъкидлади.

«Ўқув йили бошидан буён 250 нафар бола коронавирус билан касалланган. Улар орасида навбатчи синфда ўқиётган болалар сони - 105 та. Ушбу болалар билан 1426 киши алоқада бўлган. Улардан 19 нафари коронавирус билан касалланганлиги аниқланди», - деди у.

Айжан Есмағамбетованинг айтишича, масофада ўқиб юрган ўқувчилар ҳам вирусни юқтирган.

«Ушбу йўналиши бўйича юқтиришнинг 145 та ҳолати қайд этилган. 348 киши билан алоқа бўлган, шу жумладан коронавирусни юқтирган 22 киши маълум бўлди» , - деди у.

Сўнгги хабарлар