Қозоғистоннинг 12 ҳудудида хусусий инвестицияларнинг ижобий ўсиши кузатилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 12 ҳудудида хусусий инвестицияларнинг ижобий ўсиши кузатилмоқда. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқ хўжалигида 3,1 фоиз барқарор ўсиш кузатилди. 13 та ҳудудда ижобий тенденция мавжуд. Ақмола вилояти чорва моллари ва паррандалар, сигир сути ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳисобига энг юқори ўсишни қайд этди», - деди вазир 2021 йил январь-февраль ойларида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиб.

Шунингдек, у ҳудуддаги умумий аҳволни 7 та иқтисодий кўрсаткичлар бўйича қайд этди.

« 6 кўрсаткич бўйича Алмати вилояти ва 5 кўрсаткич бўйича - 6 та ҳудуд ижобий ўсишни кўрсатди. Улар Ақмола, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай вилоятлари, шунингдек Чимкент шаҳри. 8 та ҳудудда 4 та кўрсаткич бўйича ўсиш қайд этилди. Бу ўртача даража. 2 ҳудудда 2-3 кўрсаткичнинг ижобий ўсиши кузатилмоқда. Шу билан бирга, Алмати вилояти товар айирбошлаш бўйича ижобий зонада ва транспорт бўйича Атирау вилояти ижобий зонада», - деди Асет Ерғалиев.

Вазир, хусусий сармояларни жалб қилишда ижобий ўсиш 12 ҳудудда кузатилмоқда, уларнинг 6 та ҳудудда ўсиш 20 фоизга юқори бўлган.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар