Қозоғистоннинг 12 ҳудудида бўронли об-ҳаво кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида бўрон бўйича огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Абай вилояти ғарб, жануб ва марказида паст қор бўрони кутилмоқда. Шамол шарқ, ғарб, жануби-шарқдан, марказда, вилоят жанубидан 15-20 м/с тезликда эсади.

Ақмўла вилоятининг жанубий ярмида қор бўрони кутилмоқда. Шамол шарқ, шимоли-шарқдан вилоятнинг жанубий ярмида 15-20 м/с тезликда эсади.

Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида кун давомида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Ҳудуднинг аксарият қисмида яхвонлик, марказда ва тоғли, тоғолди ҳудудларида туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол шимолдан, вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади. Қўнаев шаҳрида вақти-вақти билан туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Алмати шаҳрида вақти-вақти билан туман тушиб, яхвонлик ҳосил бўлади.

Астана шаҳрида паст қор бўрони кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Кундузи Шарқий Қозоғистон вилояти жануб, шарқ ва марказида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Кечаси вилоят шимолида туман тушиши мумкин. Шарқдан шамол эсади, кундузи жануби-шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги жануб, шарқ, вилоят марказида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Кундузи Жетису вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Шимолда, тоғли ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шимол, шимоли-шарқ, шарқдан 15-20 тезликда эсади, 25 м/сгача кучайиши мумкин.

Қарағанди вилоятининг аксарият ҳудудларида қор ёғиб, бўрон бўлиши кутилмоқда. Қарағанда шаҳрида қор ёғади ва бўрон кутилмоқда.

Павлодар вилояти жанубида шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кечаси кучли қор ёғиши кутилмоқда. Вилоятнинг жануби, ғарб, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман, музлаши мумкин. Тоғ довонларида жануби-ғарбдан шамол эсади, тезлиги 15-20 м/с. Туркистон шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Улитау вилоятининг аксарият қисмида қор ёғиши ва бўрон бўлиши кутилмоқда. Жезқазған шаҳрида қор ёғиши, бўрон бўлиши кутилмоқда.

Чимкент шаҳрида вақти-вақти билан туман тушиб, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар