Қозоғистоннинг 12 та вилоятида қишлоқ хўжалиги ўсишни қайд этмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг энг юқори ўсиши Қозоғистоннинг учта ҳудудида қайд этилди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқ хўжалигида ҳисобот даврида ялпи маҳсулот ҳажми 1,9 фоизга ўсди. Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 12 та ҳудудда қайд этилди. Энг катта ўсишни Манғистауда – 19,4 фоизга, Шимолий Қозоғистонда – 8,9 фоизга, Шарқий Қозоғистонда – 5,7 фоизга кўрсатди. Энг паст кўрсаткичлар Қостанай – 8,1 фоизга ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида – 1,3 фоизга пасайгани кузатилди», - деди Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, барча кўрсаткичлар бўйича 6 та вилоятда – Ақмола, Алмати, Павлодар, Шарқий Қозоғистон вилоятларида, шунингдек, Нур-Султан ва Чимкент шаҳарларида ижобий ўсиш кузатилмоқда.

«6 та кўрсаткич бўйича 5 та ҳудудда ўсиш кузатилмоқда. Булар Ақтўбе, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон вилоятларидир.

5 та кўрсаткич бўйича 6 та вилоятда – Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Манғистау ва Туркистон вилоятларида, шунингдек, Алмати шаҳрида ижобий ўсиш кузатилмоқда», - дея хулоса қилди Миллий иқтисодиёт вазирлиги раҳбари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар