+7 (701) 759 90 19
USD 399.67 EUR 452.95
RUB 5.82 CNY 56.36
Янгиликлар

Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида огоҳлантириш эълон қилинди

20 Май 10:38
Баҳам кўринг:
Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида огоҳлантириш эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» мамлакатнинг 10 та вилоятида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

20 май куни:

Нур-Султан шаҳрида момақалдироқ бўлади, жануби-ғарбдан эсган шамол тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Алматида тоғ ёнбағирларида кўчки хавфи мавжуд.

Ақмола вилоятида ёмғир, дўл ёғиб, туман тушади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Кун давомида Алмати вилоятининг кўп қисмида ёмғир, дўл, момақалдироқ ва туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 17-22 метрни ташкил қилади. Вилоятнинг тоғли ҳудудларида сел ва кўчкин хавфи мавжуд.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида момақалдироқ ва дўл кутилади, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Қостанай вилоятида момақалдироқ бўлади, туман тушади, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Қизилўрда вилоятида момақалдироқ ва секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади.

Манғистау вилоятида чанг бўрони, секундига 18 метргача кучайиши мумкин.

Шимолий Қозоғистон вилоятида момақалдироқ, бўрон, дўл, туман кутилади, шамол секундига 15-20 метр, кундузи 25 метр тезликда эсиб, ёмғир ёғиши мумкин.

Туркистон вилоятида довул бўлади, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив