Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди
Қостанай вилояти шимолида туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, вилоят жанубида тезлиги 15-20 м/сгача етади.
Қизилўрда вилоятида шамол шарқ, шимоли-шарқдан эсади, унинг тезлиги кечаси 15-20 м/с, вилоят марказида 25 м/с, кундузи вилоят марказида 15-20 м/сгача етади.
Қарағанди вилоятининг жанубида шарқ ва шимоли-шарқдан шамол эсади, 15-20 м/сгача етади.
29 ноябрга ўтар кечаси Алмати вилоятининг жанубий, тоғли ҳудудларида туман тушиши мумкин. Вилоят шимолида шамол шимоли-шарқдан эсади, тезлиги 15-20 м/сгача етади.
Алматида кечаси туман тушади.
Абай вилояти шарқида кечаси 40 даража қаттиқ совуқ кутилмоқда.
Улитау вилоятининг жанубида шарқ ва шимоли-шарқдан шамол эсади, тезлиги 15-20 м/с гача етади.
Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида 43 даража қаттиқ совуқ сақланиб қолади.
Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади. Вилоятнинг ғарбий, жанубий, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушади.
Чимкентда туман тушиши кутилмоқда. Жануби-ғарбдан шамол эсади, кечаси 15-20 м/с гача етади.