+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистонликларнинг ўртача пенсияси ҳажми маълум қилинди

13 Октябрь 15:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистонликларнинг ўртача пенсияси ҳажми маълум қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда ўртача пенсия тўлови ойига 100 минг тенгега яқин. Бу ҳақда хабар беради Kazinform ҚРМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Сенати Раиси: Бугунги ютуқларимизнинг барчаси Мустақиллик натижасидир Қозоғистонда тўққизта янги сув омбори қурилади Қозоғистон МДҲ Таълим кенгашига раислик қилади

2021 йилнинг январ-сентябр ойларида республика бюджетидан базавий пенсияларни тўлашга 614,9 млрд, бирдамлик пенсиялари тўловларига 1 390,1 тенге йўналтирилди.

Ўтган йилнинг сентабр ойида республика бюджетидан пенсия тўловлари учун 221,2 млрд тенге, жумладан базавий пенсия тўловларига – 67,9 млрд тенге, бирдамлик пенсияларини тўлашга 153,3 млрд тенге ажратилди.

1 октябр ҳолатига кўра, пенсия тўловларининг ўртача миқдори (базавий пенсияларни ҳисобга олган ҳолда) 99 887 тенгени ташкил этди. Мамлакатда пенсионерлар сони 2 миллион 229 минг кишини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июлдан фуқароларнинг пенсия тизимидаги тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда, базаий давлат пенсияси индивидуал тарзда белгиланади.

Бунда 1998 йил 1 январдан бирдамлик тизимидаги иш стажи, шунингдек мажбурий пенсия бадалларини тўлаш муддатлари пенсия тизимидаги иш стажига киритилади.

Шундай қилиб, агар пенсия тизимида иш стажи 10 йил ёки ундан кам бўлса, ва умуман бўлмаса, асосий пенсия яшаш минимумининг 54 фоизини ташкил этади, шундан кейин10 йилдан ортиқ бўлган ҳар бир йил учун унинг миқдори 2 фоизга ошади. Мисол учун, агар сиз 20 йил ишлаган бўлсангиз, базавий пенсия яшаш миқдорининг 74 фоизини, 30 йил - яшаш миқдорининг 94 фоизини ташкил қилади. Aгар сиз 33 ва ундан ортиқ йиллик иш тажрибасига эга бўлсангиз, у яшаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.

Aгар Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига мажбурий пенсия бадаллари ойига бир неча марта ўтказилса, жамғарма тизимида иштирок этиш муддати - бир ой.

Шундай қилиб, мажбурий пенсия бадаллари қанчалик барқарор ва тўлиқ бўлса, пенсия ёшига етганингизда базавий пенсия нафақалари миқдори шунча кўп бўлади.

Ўз навбатида, ёшга боғлиқ пенсия нафақалари миқдори 1998 йил 1 январ ҳолатидаги иш стажига (камида 6 ойни талаб қилади) ва пенсияга чиқиш даврида олинган ўртача ойлик даромадга боғлиқ.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив