+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Қозоғистонликларнинг пенсия жамғармалари 13 трлн тенгедан ошди

25 Октябрь 13:33
Баҳам кўринг:
Қозоғистонликларнинг пенсия жамғармалари 13 трлн тенгедан ошди

ALMATY. Kazinform - 2021 йил 1 октябр ҳолатига кўра, қозоғистонлик омонатчиларнинг пенсия жамғармалари миқдори 13,1 трлн тенгедан ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил октябр ҳолатига кўра, Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси омонатчиларининг ҳисобварақларида 13,1 трлн тенге пенсия жамғармалари шакллантирилди. Йил давомида пенсия жамғармалари миқдори 569,5 млрд тенгега ёки 5 фоизга ошди «, - дейилади хабарда.

Пенсия жамғармаларининг асосий миқдори мажбурий пенсия бадаллари ҳисобига шаклланган бўлиб, унинг миқдори - 12,7 трлн тенге.

Мажбурий касбий пенсия бадаллари бўйича пенсия жамғармалари миқдори 349,5 млрд тенгедан, ихтиёрий пенсия бадаллари бўйича пенсия жамғармалари миқдори 1,6 млрд тенгедан ошди.

2021 йил бошидан жами 1,2 триллион пенсия бадаллари омонатчилар ҳисобига ўтказилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 439,5 млрд тенгега ёки 57 фоизга кўпдир.

Йил бошидан буён ЯЖБПЖ омонатчиларига қарийб 2,1 трлн тенге тўланди.

Тўловлар бўйича иккинчи ўринда ёшга оид тўловлар – 71,6 млрд тенге. Суғурта компанияларига кейинги ўтказмалар, бу тахминан 47,6 млрд тенге, мерос тўловлари - 43,3 млрд тенге, Қозоғистон Республикасидан ташқарига чиқиш - 29,1 млрд тенге, дафн маросими - 4,0 млрд тенге ва ногиронлик тўловлари - 1,6 млрд тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив