Қозоғистонликларнинг 90 фоизи хайрия ишларини қўллаб-қувватлайди - ижтимоий сўров

None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонликларнинг 90 фоизи хайрия қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Данияр Қадиров социологик сўров натижаларини эълон қилар экан, маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ўтган йили Қозоғистон Ижтимоий ривожланиш институтининг «Хайрия ва хайрия тизими» социологик сўрови иштирокчиларининг 90 фоизи хайрияни қўллаб-қувватлашини билдирди. Сўровда республиканинг 17 вилоятидан 1200 нафар респондент иштирок этди. Сўров натижаларига кўра, ҳар иккинчи фуқаро (46 фоиз) ўз имкониятларидан келиб чиқиб, хайрия ишлари билан шуғулланиши керак, деб ҳисоблайди», — деди Данияр Қадиров «Қозоғистон халқига» биринчи миллий хайрия конференциясининг якуний йиғилишида сўзлаган нутқида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, сўровда қатнашганларнинг 37 фоизи мунтазам равишда хайрия қилади, респондентларнинг 24 фоизи ҳар олти ойда бир марта, 20 фоизи эса йилига бир марта ёрдам ва кўмак кўрсатади.

– Хайрия соҳасини тизимли қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида миллий қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, жорий йилда «Хайрия тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартишлар доирасида хайрия ташкилотлари учун давлат мулкидан имтиёзли фойдаланиш (сотиб олиш ҳуқуқисиз ишончли бошқарув) назарда тутилмоқда. Шунингдек, хайрия ёрдамининг шаффофлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда», — деди у.

Аввалроқ мамлакатда сўнгги 2 йил ичида хайрия ташкилотлари сони 20 фоизга ошгани хабар қилинганди. Бугунги кунда уларнинг сони 1000 дан ошди. Йирик хайрия фондларининг ижтимоий ишлари кўлами жуда кенг. Сўнгги йилларда хайриянинг устувор йўналишлари етим болаларга (54,31%) ва оғир касалликларга чалинган болаларга (48,8%) ёрдам беришдир.


Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар