Қозоғистонликларнинг 79,4 фоизи Конституцияга ўзгартиришлар киритишни қўллаб-қувватлади - Exit-poll

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Exit-poll натижаларига кўра, қозоғистонликларнинг 79,4 фоизи Конституцияга ўзгартиришлар киритишни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда «Демократия институти» илмий-тадқиқот институти жамоат бирлашмаси директори Татяна Башарина маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Демократия институти» илмий-тадқиқот институти» жамоат бирлашмаси сайлов участкалари чиқишларида «еxit-poll» ўтказди. Сўров 375 та сайлов участкасида, жумладан, 225 та шаҳар ва 150 та қишлоқ сайлов участкаларида ўтказилди. 15 минг киши ўртасида сўровнома ўтказилди. Сўров натижаларининг хатоси 2,7% ни ташкил қилади. Демократия Институти биринчи марта exit-poll ўтказаётгани йўқ. У 2007 йилдан бери Қозоғистондаги сайловолди ташвиқоти вақтида мослаштирилган методологиядан фойдаланган ҳолда ўтказилди», деди КТК телеканалининг жонли эфирида ассоциация директори.

Унинг қайд этишича, сайлов участкаларидан чиқишда сайловчиларга уюшма томонидан «Конституцияга киритилган ўзгартиришлар учун овоз бердингизми ёки қаршимисиз?» деган савол берилди. Респондентлар сайловчиларнинг фаоллигини ҳам қайд этган.

«Еxit-poll натижаларига кўра, сайловчиларнинг 66,3 фоизи иштирок этди. 79,4% ёқлаб, 20,6% қарши овоз берди», - деди Татьяна Башарина.

Аввал хабар қилинганидек, референдум чоғида мамлакат фуқаролари Конституциянинг 33 та моддасига 56 та ўзгартиш ва қўшимча киритиш масаласи бўйича овоз берди.

5 июн куни Нур-Султан вақти билан соат 21.00да мамлакатнинг барча ҳудудларидаги референдум бўйича участкаларида овоз бериш якунланди.

Қозоғистон Марказий референдум комиссияси котиби Мухтар Ерманов Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича республика референдумида 8 миллион 30 минг 739 киши сайлов бюллетенларини олганини маълум қилди.

Бундан роппа-роса бир ой аввал Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 июн куни умумхалқ референдумини ўтказиш тўғрисидаги Фармонни имзолаган эди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар