Қозоғистонликларнинг 75,9 фоизи Конституцияни ўзгартириш тарафдори

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликларнинг 75,9 фоизи Конституцияга киритилган ўзгартиришларни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бугун AMANAT партияси қошидаги Ижтимоий сиёсат институти «Әлеумет» лойиҳаси доирасида ўтказилган Referendum: Halyq üni сўровномаси натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Унда айтилишича, қозоғистонликларнинг 67,9 фоизи конституциявий ислоҳот мамлакат ривожига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди. Яъни, фуқароларнинг аксарияти амалдаги Конституцияни ўзгартириш учун референдум ўтказиш тарафдори. Хусусан, қозоғистонликлар қуйидаги ташаббуслар тарафдори:

• Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш – 80,1%

• давлатни бошқаришда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш - 76,8%;

• супер-президентлик моделидан президентлик республикасига батамом ўтиш - 73,5%

• ҳокимият тармоқлари ўртасида ваколатларни қайта тақсимлаш – 72,3%;

• Парламентнинг роли ва мақомини мустаҳкамлаш – 64,4%.

«Қозоғистонликларнинг 67,9 фоизи Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум мамлакат ривожига ижобий таъсир қилади, деб ҳисоблайди. 5 июн куни фуқароларнинг учдан икки қисми сайловга келиши кутилмоқда», - деди партия котиби Даулет Карибек.



Жамоатчилик сиёсати институти директори Мадина Нурғалиеванинг айтишича, халқ ўзгаришларни доимий равишда талаб қилмоқда.

«Охирги социологик тадқиқотлар бугунги кундаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ижобий кечаётганини кўрсатмоқда. Фуқароларнинг 87,5 фоизи маълум даражада мамлакат ҳаётида ўзгаришлар бўлишини хоҳлайди. Сўровномада иштирок этганларнинг 55,4 фоизи фаол фуқаролик позициясига эга. Сўровда республика бўйлаб 1700дан ортиқ респондент иштирок этди», — деди Мадина Нурғалиева.



Сўнгги хабарлар