Қозоғистонликларни катта ўзгаришлар кутмоқда - Президент референдум ҳақида

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликларни катта ўзгаришлар кутмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев референдумда овоз берганидан сўнг ўз фикри билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Олдинда жуда кўп иш бор, биз бугун овоз бераётган Конституция қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш, қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарур. Хусусан, партияга, Парламентга тегишли қонун ҳужжатларига. Ўйлайманки, Парламентимиз бу ишни шараф билан уддалайди», – деди Давлат раҳбари.

Президент бугун Қозоғистон халқи овоз бераётган ўзгаришлар мамлакат ижтимоий ҳаётидаги жуда катта ўзгаришларни назарда тутаётганини таъкидлади.

«Дарҳақиқат, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатлар парадигмаси ўзгармоқда, инсон ҳуқуқлари биринчи ўринга чиқмоқда. Бу ниҳоятда муҳим. Конститутсияда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил мақоми янги мақом, янги мазмун касб этмоқда. Омбудсман Конституциявий судга мурожаат қилиши мумкин ва бу орган биз учун ҳам янгиликдир», — дея хулоса қилди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари референдумда овоз бергани хабар қилинганди.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар