Қозоғистонликларга Хитойга саёҳат қилиш учун қайта виза берилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Видеоконференция шаклида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги консуллик маслаҳатларининг 19-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон делегациясига Қозоғистон Республикаси Консуллик хизмати департаменти директори Бауржан Ақатаев, Хитой делегациясига эса Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Цуй Аймин раҳбарлик қилди.

ҚР Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, музокаралар давомида томонлар икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб консуллик-ҳуқуқий масалаларини батафсил муҳокама қилдилар.

Томонлар Қозоғистон ва Хитой фуқароларининг икки мамлакат халқаро аэропортларига кириш/чиқиш ва транзитнинг амалдаги тартиби тўғрисида тегишли маълумотлар билан алмашдилар.

Шунингдек, Қозоғистон фуқароларига Хитойга саёҳат қилиш учун индивидуал сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларини беришни давом эттириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Маслаҳатлар давомида Қозоғистон томони қозоқ миллатига мансуб оилаларни икки мамлакат фуқароларини бирлаштириш масаласини кўтарган.

Сўнгги хабарлар