Қозоғистонликлардан бокс бўйича жаҳон чемпионатида кимлар олтин медаль учун кураш олиб боради

None
ASTANА. Кazinform – Нью-Деҳли шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида қозоғистонлик Карина Ибрагимова ва Лаззат Кунгейбаева кимларга қарши жанг ўтказиши маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шанба куни жаҳон чемпионатининг икки карра бронза медали совриндори К.Ибрагимова 57 килограмм вазнда италиялик Теста Ирма билан рингга чиқади.

Теста Ирма етарли даражада шон-шарафга эга. У 2020 йилги Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, ўтган йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби, 2019 йилги Европа чемпиони.

2016 йилда Астана шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолибига айланган Л.Кунгейбаева оғир вазн тоифасида марокашлик Марди Хадича билан куч синашади. Унинг рақиби ҳам кучли.

Марди Хадича жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори (2019 йилда бронза, 2022йилда кумуш), ўтган йили Африка чемпиони, 2019 йилги Африка ўйинлари чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик 6 спортчи ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар