Қозоғистонликлар ўз таклифларини 100 кун ичида Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборишлари мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 100 кун давомида қозоғистонликларнинг тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича таклифларини қабул қилади. Бу ҳақда вазирлик раҳбари Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Давлат раһбарининг «Халқ овозини эшитадиган мамлакат» асосий тамойилини ҳаётга татбиқ этиш муҳимлигини ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларнинг саволларига ўз вақтида ва тезкор эътибор қаратиб, аҳоли ҳаётини муҳофаза қилиш бўйича ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларини амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Шу муносабат билан сиз билан оддий фуқаролар, жамият аъзолари иштирокида, бюрократияга йўл қўймасдан, фуқароларимиз манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳани ишга туширишни қўллаб-қувватлашга чақирамиз ва Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича «100 кун – 100 савол» қўшма лойиҳаси ишга туширлганини маълум қиламиз

Тиббий ёрдам сифатини ошириш ва соғлиқни сақлашнинг бошқа жиҳатлари бўйича таклифларингизни қуйидаги ижтимоий тармоқлардаги аккаунт ва электрон манзилларга киритишингизни сўраймиз», — деб ёзди вазир.

Мурожаат ва таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидаги алоқа механизмлари орқали юборилиши мумкин: электрон почта – 100dnei100voprosov@mail.kz; расмий сайт - https://www.gov.kz/memleket/еntities/дсм?lang=ru; ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар - https://instagram.cоm/healthcare.gov.kz utm_medium=cоpy_link; https://www.facebook.cоm/MinzdravRK

Сўнгги хабарлар