Қозоғистонликлар видеони YouTubeда рекламасиз кўришлари мумкин бўлади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда YouTube Premium ишга туширилади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Кремний водийсида YouTube компаниясининг маҳсулотларни бошқариш бўйича вице-президенти Адам Смит билан музокаралар ўтказдим. Ҳамкорлик истиқболлари ва компаниянинг Қозоғистондаги турли хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

YouTube вакиллари жорий йилдан Қозоғистонда YouTube Premium ишга тушишини расман эълон қилди. Бу бозоримиз йирик технология компаниялари учун жозибадор бўлиб бораётганидан далолатдир.

Premiumга ўтиш - илгари мамлакатимизда мавжуд бўлмаган кенгроқ YouTube хизматларидан фойдаланиш имконини беради.

Premium-аккаунт эгалари видеоларни рекламасиз кўришлари, юклаб олишлари, интернетсиз кўришлари ва бошқа имкониятларга эга бўлишлари мумкин», - деди вазир.


Сўнгги хабарлар