Қозоғистонликлар Туркиядаги зилзила қурбонлари учун 5 миллион доллар йиғишди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонликлар зилзиладан жабр кўрган Туркия халқига ёрдам бериш учун 5 миллион доллар йиғди. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уфук Экиджи брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бошқа ёрдамлардан ташқари Қозоғистон резидентлари ҳам пул ёрдамини кўрсатдилар. Зилзила қурбонлари учун махсус очилган расмий ҳисоб рақамига 5 миллион долларга яқин маблағ тушди», — деди Уфук Экиджи.

Бундан ташқари, элчи барча қозоғистонликларга миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон Ҳукумати 1 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатганини таъкидлади.

Аввалроқ қозоғистонликлар Туркияда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун 34 миллион тенге йиққани хабар қилинганди.

Фото: aa.com.tr

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар