Қозоғистонликлар таеквондо бўйича Осиё чемпионатида саккизта медални қўлга киритди
28 Июнь 07:11

Қозоғистонликлар таеквондо бўйича Осиё чемпионатида саккизта медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жанубий Кореянинг Чунчхон шаҳрида таеквондо бўйича Осиё чемпионати якунланди, дея хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

Мусобақанинг сўнгги кунида қозоғистонлик спортчилар учта бронза медални қўлга киритди.

63 килограмм вазн тоифасидаги Адилет Базарбаев илк жангида вьетнамлик таеквондочини 2:0 ҳисобида осонликча мағлуб этди. Иккинчи раундда унинг рақиби Афғонистонлик спортчи бўлди, жанг Базарбаев фойдасига ҳал бўлди. Натижада 2:0. Ярим финалда эса хитойликларга имкониятни бой берди – 0:2.

80 килограмм вазн тоифасида Нурлан Мирзабаев Ливан вакилини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга чиқиш имкониятини қўлга киритди. Аммо бу турда Мирзабаев ўзбек таеквондочисини мағлуб эта олмади. Ҳисоб 1:2.

67 кг вазн тоифасидаги Нурай Хусаинова мусобақани чорак финал жанги билан бошлади ва филиппинликдан кучлироқ чиқди – 2:1. Ярим финалда эса хитойликларга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шундай қилиб, қозоғистонлик таеквондочиларнинг жамғармасида 8 та медал.

Бунгача Рита Бакишева (46 кг), Жасурбек Исроилов (58 кг), Ботағоз Капанова (49 кг) ва Смайл Дуйсебай (87 кг) бронза, Жансел Дениз (74 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив