Қозоғистонликлар таълим депозитларида 33,5 миллиард тенге жамғарган

None
ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда давлат таълим тизими доирасида таълим суғуртаси маҳсулоти ишлаб чиқилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ушбу суғурта маҳсулоти банк депозитига муқобилдир. Банк депозитидан фарқли ўлароқ, ушбу маҳсулот қўшимча равишда суғурта ҳимоясини таъминлайди. Ота-она вафот этган ёки меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда, таълим харажатлари тўпланган суммадан қатъи назар, суғурта шартномаси бўйича тўланади. Бундан ташқари, суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси тўловларнинг тўлиқ ҳажмини таъминлайди, кафолат эса банк омонати бўйича 10 миллион тенгедан ортиқ бўлмаган суммани қоплайди», — деди ҚР Молия бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги раисининг ўринбосари Мария Хажиева.

Унинг сўзларига кўра, ҳаётни суғурталовчи компанияларнинг давлат таълим тизимида иштирок этиши ушбу маҳсулотнинг муқобил савдо каналини яратиш ва аҳоли ўртасида ушбу тизимнинг нуфузини ошириш имконини беради.

М.Хожиеванинг айтишича, бугунги кунда таълим депозитлари дастурида тўртта банк иштирок этмоқда. Жами 33,5 миллиард тенгега тенг 22 минг омонат очилди.

Муаллиф: Анеля Қасимова


Сўнгги хабарлар