Қозоғистонликлар сифатсиз йўллар ҳақида аноним шикоят қилишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinforn – Қозоғистонликларга сифатсиз йўллар юзасидан аноним шикоят қилиш имконияти таклиф қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда «Әділдік жолы»(Адолат йўли) республика жамоат бирлашмаси ижрочи директори Дидар Смағулов маълум қилди.

– Қозоғистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши кураш ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш ва жамият фаоллигини ошириш мақсадида соҳа агентлиги билан биргаликда «Әділдіңкті талап ет»(Адолатни талаб қил) республика акциясини бошладик. Фуқароларни, барча сиёсий кучларни, жамоат бирлашмаларини ушбу акцияга фаол қўшилишга ва биргаликда йўллар ҳолатини яхшилашга чақирамиз», — деди агентлик жамоатчилик кенгаши аъзоси.

Унга кўра, ҳар бир фуқаро ассоциациянинг расмий сайтидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда йўл сифатини мустақил текшириши мумкин.

«Аммо бу ерда хавфсизлик қоидаларини унутмаслик ҳақида огоҳлантираман. Агар керак бўлса, сайтдаги махсус алоқа маълумотлари орқали мутахассисларга мурожаат қилиш ва биргаликда кузатиб бориш мумкин. Аdildik.kz сайти ёки «1463» cаll-марказига мурожаат қилиш лозим. Аdildik.kzга сифатсиз, ўнқир-чўнқир йўлнинг фото ва видеосини юбориш керак. Ҳатто аноним тарзда шикоят қилиш мумкин. Энг муҳими, нуқсонли йўлнинг аниқ жойини ёзиш ва фотосурат ёки видео далилларни бириктиришдир. Биз ушбу фотосуратлар ва видеолардан фойдаланган ҳолда мониторинг ва текширишни бошлаймиз. Агар керак бўлса, мустақил лаборатория орқали тегишли ўрганиш ўтказиб, тайёрланган маълумотларни антикор ва ҳокимликларга юборамиз», — деди Дидар Смағулов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар