Қозоғистонликлар шахсий маълумотларини ўзлари бошқариши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Мамлакатнинг ҳар бир фуқароси шахсий маълумотларини бошқариши мумкин. Ушбу янгилик ҳали ҳам пилот лойиҳа сифатида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари Aсқар Жамбакин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ҳозир шахсий маълумотларни бошқариш воситасини жорий қилмоқдамиз. Яъни, фуқаролар ўз шахсий маълумотларини бошқариш имкониятига эга бўладилар. Улар шахсий маълумотларни бир марта ёки мунтазам равишда бошқаради ва ишлатади. Бугунги кунда ушбу янгилик мамлакатимизда ҳам техник, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан жорий этилмоқда. Бу шуни англатадики, бундан буён ҳар бир киши ўз шахсий маълумотларига эга бўлади. Фуқаролар маълумотлардан фойдаланишга рухсат бериши ёки тақиқлаши мумкин. Ҳозирча Қозоғистонда пилот лойиҳа сифатида амалга оширилмоқда», деди Aсқар Жамбакин Kazinform халқаро агентлиги платформасида Open Space лойиҳасининг жонли эфирида.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, янги лойиҳани тўлиқ амалга ошириш кейинги йилга мўлжалланган. Бу 2022 йилдан бошлаб қозоғистонликлар шахсий маълумотларини бошқариши мумкинлигини англатади.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар