ASTANA. Kazinform – Қозоғистонликлар пойтахт куни байрамида қандай дам олади? ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Ҳукумат қарорини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Дам олиш кунини 2023 йил 1 июл шанба кунидан 2023 йил 7 июл, жума кунига ўзгартирилсин», - дейилади Ҳукумат қарорида.
Ҳужжатга илова қилинган тушунтиришда бу байрам кунларида иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида амалга оширилаётгани ёзилган.
Шу тариқа, қозоғистонликлар икки кун - 6, 7 июл, Пойтахт куни байрамида дам олади.
Беш кунлик иш тартиби билан ишлаётганлар учун 6, 7 июл ва кейинги шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади.
Қарор муҳокамаси 15 мартга қадар очиқ бўлади.
Муаллиф: Алихан Асқар