Қозоғистонликлар пенсия жамғармасига 13,4 трлн тенге йиғишди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – 1 июл ҳолатига кўра, Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси омонатчилари 13,4 трлн тенге йиғишди. Бу ҳақда Kazinform жамғарма расмий сайтига таяниб хабар беради.

«2022 йил 1 июл ҳолатига Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси омонатчиларининг ҳисобварақларида 13,4 трлн тенге пенсия жамғармалари шаклланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан ўсиш 616 млрд тенгени ташкил этди.

Пенсия жамғармаларининг асосий қисми мажбурий пенсия тўловлари ҳисобига тўғри келди – 13 трлн тенге. 2021 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий касбий пенсия бадаллари бўйича пенсия жамғармалари 19 фоизга ошиб, 394,3 млрд тенгега, ихтиёрий пенсия тўловлари эса қарийб 2,7 млрд тенгега етди. Шу билан бирга, ихтиёрий пенсия жамғармалари кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 48 фоизга ошди», — дейилади расмий хабарда.

Жамғарма маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб омонатчиларнинг соф инвестиция даромадлари 338 млрд тенгедан ошди.

«Йил бошидан буён Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ўз омонатчиларига 984,2 млрд тенге тўлади. Унинг асосий қисмини уй-жой шароитларини яхшилаш ва даволаниш учун бир марталик пенсия тўловлари ташкил этади - 849,4 млрд тенге», — дейилади жамғарма хабарида.



Сўнгги хабарлар