Қозоғистонликлар пенсия жамғармаларидан 1,92 трлн тенге уй-жой шароитларини яхшилаш учун ишлатган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Берик Уали Facebook ижтимоий тармоғида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг пенсия жамғармаларидан фойдаланиш бўйича ташаббуси амалга оширилаётгани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг пенсия жамғармаларидан аҳоли турмуш шароитини яхшилаш учун фойдаланиш бўйича ташаббусини амалга ошириш доирасида Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси томонидан жами 1,92 трлн тенгега 470 122 та ариза қаноатлантирилди», — деди Берик Уали.

Улардан:

• 1,36 трлн тенге (70,62 фоиз) - уй-жой сотиб олиш (тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш), уй-жой қуриш, шу жумладан ер участкасини сотиб олиш учун;

• 246,1 млрд тенге (12,81 фоиз) – ипотека бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш, ипотека кредити бўйича қарзни тўлиқ ва қисман тўлаш ва уни қайта молиялаштириш учун;

• 262,1 млрд тенге (13,64 фоиз) – уй-жой қурилиш жамғармалари тизими бўйича ипотека кредити олиш, шунингдек, уни тўлиқ ва қисман тўлаш ва қайта молиялаштириш учун;

• 56,3 млрд тенге (2,93 фоиз) – бошқа мақсадларда, шу жумладан сотиб олиш опцияси билан ижара шартномаси бўйича қарзни тўлиқ ва қисман тўлаш учун.

Банклар томонидан:

• «Отбасы Банк» AЖ – 446 711 та ариза ижро тилди, махсус ҳисобварақларга- 1,87 трлн тенге.

• «Қозоғистон халқ банки» – умумий қиймати 45,4 млрд тенгега 18 063 та ариза;

• «БанкЦентерКредит» AЖ – умумий қиймати 9,2 млрд тенгега 5055 ариза.

• «Aityn Bank» – 511 млн тенгага 187 ариза.

• «Банк Фридом Финанc Казакҳстан» AЖ – 401 млн тенгега 106 та ариза.

Даволаниш харажатларини тўлаш учун 49,1 млрд тенгега 53 821 ариза.

Улардан:

• 45,1 млрд тенге (91,89 фоиз) - стоматология хизматлари учун;

• 1,6 млрд тенге (3,28 фоиз) - офтальмологик хизматлар учун;

• 467 млн тенге (0,95 фоиз) - орфан касалликларини даволаш учун;

• 220 млн тенге (0,45 фоиз) - реконструктив ва тикловчи (пластик) операциялар учун;

• 1,7 млрд тенге (3,44 фоиз) - тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган бошқа тиббий хизматлар учун.

«2021 йил 20 октябр ҳолатига кўра, жами 1,97 трлн тенгелик 523 943 та ариза ижро этилди. У ёки бу сабабларга кўра уй-жой шароитини яхшилаш учун олиб қўйилган 262,4 млрд тенге ва даволаниш учун декларация қилинган 7,3 млрд тенге Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига қайтарилди. Қозоғистонликларнинг инвестицион портфел бошқарувчисига бериш тўғрисида жами 5,44 млрд тенгелик 2912 ариза қаноатлантирилди. Инвестицион бошқарув компаниялари орасида: «Jusan Invest» AЖ, «BCC Invest» AЖ, «Halyk Global Markets» AЖ ва «Sentras Securites» AЖ мавжуд, – деди Б.Уали.


Сўнгги хабарлар