Қозоғистонликлар Nusuk платформаси орқали умра сафарини расмийлаштиради ва Макка, Мадинага тўғридан-тўғри рейсда бора олади

None
ASTANA. Кazinform – Саудия Арабистони бутун дунёдан келган зиёрат қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Nusuk» номли интеграциялашган давлат рақамли платформасини ишга туширди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳаж ва умра ишлари вазири Тауфик ал-Рабианинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг мазкур лойиҳага қўшилиши Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ушбу мамлакатга ташрифи нақадар самарали бўлганини кўрсатади.

«Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар жуда жадал ривожланмоқда. Икки ой муқаддам Президент Жаноби Олийларининг Саудия Арабистонига ташрифи бизни қувонтирди. Бу ташриф жуда самарали бўлди ва кўплаб шартномалар имзоланди. Бу келишувлар келгусида икки давлат ўртасидаги муносабатларга туртки бўлишига ишонамиз. Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар яқин эканини таъкидлаб, Ҳаж ва Умра вазири этиб тайинланганимдан сўнг иккинчи ташрифимга Сизнинг мамлакатга амалга ошираётганимни алоҳида таъкидламоқчиман. Яъни, бу лавозимда иккинчи ташрифим.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги чамбарчас боғлиқлик намунаси сифатида Қозоғистон фуқаролари Саудия Арабистонига веб-сайт орқали ёки Саудия Арабистони Элчихонасига ташриф буюриб, электрон виза олиб, Ҳаж зиёратини адо этишлари мумкин», - деди вазир.

Бундан ташқари, доктор Тауфик ал-Рабиа икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни очиш орқали Қозоғистон фуқароларининг «Nusuk» лойиҳасидан фойдаланган ҳолда зиёратини янада осонлаштириш режалаштирилаётганини айтди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар