Қозоғистонликлар Наврўз байрамини нишонлайдилар

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонда Наврўз миллий байрами нишонланмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонликлар, бошқа туркий ва эрон халқлари сингари, астрономик қуёш тақвимига кўра, 21 март куни Янги йил байрамини – Науриз мейрамини нишонлайди.

Наврўз қадимдан фаровонлик ва янгиланиш каби қадриятларни ўзида мужассам этган.

Наврўз қадимий байрамдир. Баҳорги кун тенглашиши пайтида - 21 мартда нишонланадиган Наврўз байрами қадимги Форс шоҳлари даврида нишонланган деб ишонилади. Наврўз шоҳ Жамшид даврида нишонлана бошлаган, деган фикр кенг тарқалган ва бу тахминан милоддан аввалги 4-6 асрларга тўғри келади. Айрим манбаларда Наврўз тарихининг 4-5 минг йилликлари ҳақида сўз боради.

Қозоғистонда Наврўз байрами 1999 йилдан бери расмий байрам сифатида нишонланади. Уч кунлик дам олиш жорий этилган - 21, 22 ва 23 март. 2009 йилда Наврўз ЮНЕСКОнинг Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилган бўлса, орадан бир йил ўтиб БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз байрами сифатида тан олди.

Қадимги анъанага кўра, Наврўз мейрамида асосий таом - бу ҳаётнинг 7 элементини ифодаловчи 7 та ингредиентдан иборат бўлган науриз-кўже. Булар сув, гўшт, туз, ёғ, ун, дон (гуруч, маккажўхори ёки буғдой) ва сут. Оммабоп эътиқодда улар қувонч, омад, донолик, соғлик, бойлик, ўсиш ва илоҳий ҳимояни англатади. Шунингдек, анъанага кўра, Наврўз байрами арафасида қарзни тўлаш, ҳақоратларни кечириш - яъни барча муаммоларни эски йилда қолдириш, ёмонликни унутиш керак. Наврўз байрами кунларида одамлар қариндошлари, дўстлари билан учрашишга ҳаракат қилишади, уларни зиёрат қилишади.

Умуман олганда, Наврўз байрамини ҳозирда 300 миллионга яқин киши нишонлайди. 2001 йилда Науриз Мейрами Қозоғистонда дам олиш куни деб эълон қилинган ва 2009 йилдан буён у уч кун кетма-кет нишонланади.

Бу йил қозоғистонликлар Наврўз байрами муносабати билан 21, 22, 23 март кунлари дам олишди.

Муаллиф; Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар